01:28 / 11.06.2018
88808

Татьяна Каримова омма олдида кўриниш берди — фотолар

Яқиндагина ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги каналларда оғир касалликдан сўнг вафот этгани ҳақида миш-миш тарқалган, кейинчалик бу хабар инкор этилган Татьяна Каримова яна омма олдида кўриниш берди.

Фото: Facebook/IslamKarimovFoundation

Бугун Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди, — деб ёзмоқда Ислом Каримов фондининг Фейсбукдаги саҳифаси.

Фото: Facebook/IslamKarimovFoundation

Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.

Фото: Facebook/IslamKarimovFoundation

Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов Фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар, дейилади хабарда.

Top