Жаҳон | 19:22 / 14.05.2017
5174
1 дақиқада ўқилади
Порошенко иккинчи президентлик муддати ҳақида гапиришга эрталигини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйиш ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтди.
"Иккинчи муддатга келсак, Украина конституциясига кўра, Украинанинг 35 ёшга тўлган ҳар бир фуқароси, мен 35 ёшга тўлиб бўлганман, президентликка номзодини қўйиши мумкин. Ўйлашимча, бугун бизда президент бўла оладиган номзодлар ҳақида гапиришга ҳали эрта", деб айтди Порошенко.
Шу билан бирга Порошенко унда президентлик лавозимида яна икки йил борлигини ва бу йиллар ичида "яна кўплаб ишларни қилиш кераклигини" қўшимча қилди.
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024