19:26 / 15.05.2017
7899

Назарбоев Пекин форумида Қозоғистоннинг 5 таклифини илгари сурди

фото Akorda.kz

Қозоғистон Президенти "Бир макон, бир йўл" ташаббусини амалий ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаш борасида 5та таклифни илгари сурди. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти мухбири Пекиндан хабар қилмоқда. Нурсултон Назарбоев "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида иштирок этар экан, халқаро ҳамкорликнинг 5та муҳим масаласига эътибор қаратишни таклиф этди.

"Биринчи – ушбу йўлнинг ўсиб бораётган транзит салоҳиятини самарали ўзлаштириш учун товарлар оқимларининг чегаралардан ўтишини босқичма-босқич, хизмат кўрсатиш даражасини кўтариш йўли билан енгиллатиш зарур. Бунда маъмурий тўсиқларга барҳам бериш талаб этилади. Бу қўшимча экспертиза ва тегишли молиялашни талаб этади. Фикримча, Осиё банки бу каби дастурларга фаолроқ сармоя киритиши керак – бу келажакка киритилаётган инвестициялар ҳисобланади", - деган Назарбоев. 

Иккинчидан, Қозоғистон давлат раҳбарининг фикрича, Ипак йўли бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш муҳим аҳамиятга моликдир. 

"Учинчиси – биз инновациявий ҳамда илмий-техник тараққиёт юзасидан янада қалин ҳамкорликка эътибор қаратишимиз керак. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларини қўшма лойиҳалаш масалаларини кўриб чиқиш керак. Давра суҳбати иштирокчилари қозоғистонлик олимлар илгари сурган Ипак йўли Халқаро академиясини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди, деб умид қиламиз", - деган Назарбоев. 

Президент, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини қайд этар экан, жумладан минтақа ичкарисидаги трансчегаравий дарёлар сув захираларидан оқилона фойдаланиш – транспорт артериялари бўлишига ишонч билдирди. 

"Бешинчидан - "Бир макон, бир йўл" ғоясини ривожлантириш, шубҳасиз, ташаббусга қўшилган мамлакатларнинг ўзаро ишончини ҳамда уларнинг ҳар тамонлама тенг ҳуқуқли ҳамкорликка тайёр эканликларини исботлайди", - дея хулоса қилган Нурсултон Назарбоев.  

Назарбоевга кўра, Хитой "Бир макон, бир йўл" ташаббусини илгари суриш билан жаҳонга минтақавий ҳамкорликнинг янги моделини намойиш қилди. 

Top