АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташриф билан келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Трамп хорижий сафари давомида Исроил ва Ватиканга ҳам боришни режалаштирган. Бундан ташқари, у НАТОнинг Брюсселдаги йиғилишида қатнашмоқчи ва Сицилияда “катта еттилик” давлатлари етакчилари билан учрашишни мақсад қилган.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.