20:06 / 23.05.2017
6238

Ўзбекистонга Туркманистон алоқа вазирлиги делегацияси келди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов 22 май куни Туркманистон алоқа вазири ўринбосари Ашир Гараев бошчилигидаги делегацияни кутиб олди.   

Томонларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ўртасидаги музокаралар барча йўналишлар, жумладан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида янги саҳифани очиб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматида таъкидлаб ўтилди.    

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилишди. Томонлар телекоммуникация соҳасида ҳамда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишди.  

Top