Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ҳамда диспетчерлик тизими ишга туширилиши керак эди. Президент иштирокидаги йиғилишда бунинг ижроси учун Бобожонов ва Шерматов масъул этиб белгиланганди. Аммо тезкор рақам ҳозирча «мавжуд бўлмаган рақам» сифатида турибди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 28 июл куни Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишини ўтказиб, тегишли вазирликларга жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қатор топшириқлар берганди.
Жумладан, президент томонидан Ички ишлар вазирлиги (Пўлат Бобожонов) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерзод Шерматов) олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилган эди.
Ҳайъат йиғилишида ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шартлиги белгиланган.
Тошкент шаҳри (кейинчалик бошқа ҳудудлар)даги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик - 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий «112»-навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилиши кўзда тутилганди.
Бироқ янги йилнинг 5 куни ўтди ҳамки Тошкент шаҳрида «112» тезкор рақами ҳамда диспетчерлик тизими ишга туширилмади.
Бугунги кун ҳолатига «112» қисқа рақами «мавжуд бўлмаган рақам» сифатида турибди.
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари ҳозирча топшириқ ижроси нега кечикаётгани, тизим қачон ишга туширилиши бўйича расмий изоҳ бермаган.
Тавсия этамиз
Аляскадаги музокаралар: Путин нима талаб қилади ва Трампга нима керак?
Жаҳон | 12:26 / 12.08.2025
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди
Жаҳон | 19:53 / 11.08.2025
«Пахтакор-79». Тўлаган Исоқов ва Дмитрий Аннинг хотиралари
Спорт | 15:53 / 11.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида тайинловлар амалга оширилди

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

22:17 / 24.03.2025
112 ягона диспетчерлик хизмати барча ҳудудларда ишга тушган — Рақамли технологиялар вазирлиги

18:20 / 03.03.2025