Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги Magnit савдо-кўнгилочар мажмуаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимиятида маълум қилинган.
Мажмуанинг очилиш маросимида Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этган, у туман аҳолисини навбатдаги қулай харидлар маскани очилгани билан табриклаган.
Ушбу савдо-кўнгилочар мажмуаси Қатортол кўчасининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли (Шуҳрат чорраҳаси) оралиғидаги қисмида, фойдаланилмай ётган бўш ҳудудда қурилган.