18:55 / 25.05.2017
7421

Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетганидан 12 йил ўтиб у ерда нутқ сўзлайди

Фото: AP

Марк Цукерберг 12 йил аввал Facebook'га кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ташлаб кетган Ҳарвард университетида чиқиш қилади. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди

33 ёшли Цукерберг 10 йил аввал Ҳарвардда чиқиш қилган бошқа машҳур ишбилармон Билл Гейтс изидан бормоқда - Гейтс ҳам қачонлардир шу университетдаги ўқишини охирига етказмай, ташлаб кетган. 2005 йилда Стэнфордда қачонлардир Орегонадаги Рид-коллежини ташлаб кетган Стив Жобс нутқ сўзлаган.

Цукерберг 2004 йилда Ҳарвард ётоқхонасида Facebook фаолиятига старт берган. Шу билан бирга у ўзининг турмуш ўртоғи Присцилла Чанни ҳам ўша ерда учратган.

Марк Цукербергнинг Ҳарварддаги нутқи унинг Facebook саҳифасида трансляция қилинади. Сешанба куни Марк ва Присцилла Цукербергнинг Ҳарварддаги ётоқхонасидан видеоролик тайёрлашди. 

Top