17:49 / 25.05.2017
23543

ОАВ: Шимолий Корея ўз фазогирини Қуёшга юбориб, ортга қайтаришга ҳам улгурди

Фото: Trendymen

Шимолий Корея барча ракеталарни бекорга учирмаётган экан: маълум бўлишича, КХДР фазогири ракеталар билан боғлиқ шов-шувлар жараёнида яширин равишда Қуёшга учиб боришга ва ҳаттоки ортга қайтишга ҳам улгурган. Бу ҳақда Trendymen.ru хабар берди.

КХДР Марказий телевидениесида бу ҳақда тегишли материал пайдо бўлди. Қуёшда бўлиб қайтган илк инсон сифатида Хунг Ил Гон эътироф этилди, у бахтли тасодиф туфайли Ким Чен Иннинг қариндоши.

Астронавт юлдузга атиги тўрт соат ичида етиб борган. Йигит бутун миссия учун эса 18 соат сарфлаган холос.

Top