22:52 / 25.05.2017
5763

ОПЕК Туркманистон ва Мисрнинг нефть олишни чеклаш келишувига қўшилишига умид қилмоқда

Фото: AP

Туркманистон ва Миср нефтни қазиб олишни чеклаш келишувини узайтириш борасида эришилган келишувга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда ОПЕК йиғилиши якунларига кўра ўтказилган матбуот-анжуманда Саудия Арабистони вазири Ҳолид ал-Фалаҳ маълум қилди. 

"Биз Миср ва Туркманистоннинг келишувимизга қўўшилишларини кутмоқдамиз", деб айтган Ал-Фалаҳ.

Аввалроқ Венада ОПЕКга кирувчи ва унга кирмайдиган, бироқ нефтни қазиб олишни чеклаш битимида иштирок этувчи давлатлар вазирлари келишувни 2018 йил март ойи охиригача узайтиришганди. Вазирларнинг фикрича, бу қарор эвазига нефтнинг бозордаги захиралари 2018 йил 1-чорагигача барқарорлашади.

Top