22:13 / 27.05.2017
13125

Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди

Фото: Twitter.com/@durov

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров твиттерда унга Google’дан юборилган огоҳлантириш скриншотини жойлаштирди. Огоҳлантириш матнига кўра, "давлат билан боғланган хакерлар Дуровнинг электрон почтасини бузишга ҳаракат қилаётган бўлишлари мумкинлиги" айтилган.

Хабар муаллифлари бундай бузиб киришга уринишлар Gmail электрон почта хизмати фойдаланувчиларининг 0,1 фоиздан камроғи билан юз беришини ва хавотирлар ўринсиз бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтганлар.      

Telegram асосчиси эса муҳим нарсалар учун ҳеч қачон Gmail’ни ишлатмаслигини, бироқ "бундан негадир ажабланмаётганини" маълум қилган.   

Top