18:14 / 31.05.2017
14737

Click “Telegram” орқали тўловларни амалга ошириш имконини жорий қилди

Click компанияси Telegram иловасида тўловларни амалга ошириш имкони жорий қилинганини хабар берди.

Click компанияси ўз фойдаланувчилари учун махсус бот - @CLICKUZBOT'ни ишлаб чиқариб, ишга туширди. Ушбу дастур Telegram илованинг ўзидан туриб ҳар кунги тўловларни қулай равишда амалга ошириш имконини беради. Бунинг натижасида, фойдаланувчилар Telegram иловасидан чиқмасдан туриб, ҳамкасблари ва яқинлари билан бўлаётган мулоқотдан узилмасдан дарҳол керакли тўловларни амалга ўтказиш имконини қўлга киритишди.

Компаниянинг янги @CLICKUZBOT боти орқали тўлашни бошлаш учун уни Telegram иловасида топиб, хабар юбориш кифоя. Бундан кейин бот билан барча мулоқот қулай ва тушунарли суҳбат шаклида амалга оширилади.

Бот орқали энг оммавий тўловлар жорий қилинди: мобил алоқа, интернет-провайдерлар, ТВ ва телефония хизматлари. Лекин ушбу хизматлар рўйхати доимий равишда кенгайтириб борилади. Хавфсизлик масаласи ҳам четлаб ўтилмади. Бот билан мулоқот жараёнларида карта маълумотларининг хавфсизлик стандартлари талаблари бажариб келинмоқда.

Top