16:00 / 31.05.2017
5213

Кобулдаги портлаш вақтида икки қозоғистонлик жабрланган

Фото: ВВС

Қозоғистоннинг икки фуқароси Кобул шаҳри марказида рўй берган кучли портлаш оқибатида жароҳатланган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ раҳбари Анвар Жайнаков ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

ТИВ маълумотига кўра, улар портлаш ҳудудидан 500 м масофадаги меҳмонхонада бўлишган.

"Улардан бири (1982 йилда туғилган) ойна синиғи бошига тегишидан, иккинчиси (1991 йилда туғилган) ойна парчаси оёғига тегишидан жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, улар айни вақтда хавфсиз шароитда бўлиб турибди", дея маълумот берган Жайнаков.

Унинг сўзларига кўра, дипломатлар улар билан доимий алоқада бўлиб туришибди. Қурбонлар орасида қозоғистонликлар бор ёки йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Элчихоналар ҳудудидаги портлаш: Кобул теракти қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Top