12:39 / 01.06.2017
5698

Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди

1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари, хусусан турли даражалардаги Ўзбекистон-АҚШ бўлажак учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинган.

Музокараларда 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити якунлари ҳамда бошқа халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилган.

Top