16:00 / 04.06.2017
94548

Тошкентда юзлаб кишилар талабани калтаклаган безориларни жазолаш сўралган петицияни имзолашди

Боровский номидаги Тошкент шаҳар тиббиёт коллежининг 17 ёшли талабаси Жасурбек Иброҳимов шу коллеж талабалари дўппослагани оқибатида вафот этгани воқеаси куннинг долзарб мавзусига айланди.

3 июнь куни бу хабар интернет нашрларида тарқалгач, сhange.org сайтида Жасурбек Иброҳимовни ўласи қилиб калтаклаганларни жазолаш сўралган петиция пайдо бўлди.

Бугун эса Тошкент шаҳридаги Дўстлик (собиқ Бобур) боғи ҳудудида айбдорларни жазолаш талаб этилган петицияни имзолаш учун юзлаб кишилар йиғилган. Уларнинг мурожаати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири номига йўлланган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев йиғилганларга ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот берган.

Жасурбек Иброҳимовни калтаклаган безориларни жазолашни сўраб петиция бошланди

Суратлар муаллифи @hikmatullau (Твиттер) 

Top