14:25 / 05.06.2017
10720

3 июнь куни Тошкентдаги йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 3 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

2017 йилнинг 3 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2687 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 730 тасини қўпол турдаги, 12 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этди. 

Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 3 июнь куни жами 1146 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 577 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 569 таси белгиланган меъёридан юқори тезликда ҳаракатланишни ташкил этади.

 

Top