12:18 / 05.06.2017
13809

Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни нима сабабдан узганини маълум қилди

Фото: AP

Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорни, Доҳа “Мусулмон биродарлар” ассоциацияси бошчилигидаги террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлашни бас қилиш борасидаги мурожаатларни эътиборсиз қолдирганидан сўнг қабул қилди. Бу ҳақда Миср ТИВ баёнотида айтилади.

“Миср Араб Республикаси ҳукумати Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорни, ушбу мамлакат ҳукумати Мисрга нисбатан душманлик кайфиятида сиёсат олиб боргани ва “Мусулмон биродарлар” бошчилигидаги террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлашни бас қилмагани туфайли қабул қилди”, - дея дипломатик идора расмий вакили баёнотини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, Қатар “Миср ҳудудидаги терактларга алоқадор бўлган “Мусулмон биродарлар” етакчиларига бошпана тақдим этишда давом этмоқда”.

Аввалроқ тўрт араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзу
Форс кўрфази инқирози
Форс кўрфазида жиддий сиёсий инқироз юзага келди. Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив бошқа бир араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Бунга Қатар Эронни ва терроризмни қўллагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Барчаси
Top