14:57 / 06.06.2017
8299

«Арсенал» Мбаппе учун таклифни оширди, «МЮ» ҳам курашга қўшилган

Англия клублари ва «Реал» «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун жиддий кураш олиб бормоқда.

«Реал» айни вақтда бу рақобатда фаворит саналмоқда. Мадридликлар 18 ёшли бу ҳужумчи учун 135 миллион евродан воз кечишга тайёр.

As нашри Radio Montecarlo радиосига асосланиб хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» ҳам курашга қўшилган ва бу трансфер учун 130 миллион евро сарфлашга тайёр бўлиб турибди.

Бунгача Англиянинг бошқа бир жамоаси «Манчестер Сити» ушбу футболчини қўлга киритиш учун 120 миллион ажратмоқчилиги маълум қилинганди.

Футболчи учун «Арсенал» ҳам асосий даъвогарга айланган. Аввалига 100 миллион, кейинроқ 115 миллион евро таклиф этган ва рад жавоби олган лондонликлар учинчи таклифни ҳам беришган. Daily Mail хабарига кўра, у «Арсенал» Мбаппе учун 126 миллион евро таклиф этмоқда. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ва ижрочи директор Иван Газидис айни вақтда Францияда бўлиб туришибди.

Top