16:35 / 12.06.2017
13320

Қирғизистондаги энг йирик ГЭСга 330 тонналик трансформатор келтирилмоқда

Қирғизистондаги Токтогул ГЭСига 330 тонналик трансформатор олиб келинмоқда. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълумотларга кўра, номинал қуввати 425 минг кВА бўлган SSP-425 000/500 туридаги трансформатор Қирғизистоннинг энг йирик ГЭСларидан бирига эски трансформаторни алмаштириш мақсадида олиб келинади. 

Маълум қилинишича, ускуна Хитойда ишлаб чиқарилган. У Хитойдан Қозоғистон орқали олиб келинмоқда, кейинчалк Талас водийси орқали Токтогул ГЭСига келтирилади.

Келажакда яна учта шундай трансформаторни олиб келиш режалаштирилган.

Top