Жаҳон | 20:40 / 14.06.2017
9179
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ конгрессменига ҳужум қилинишига муносабат билдирди

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Виржиния штатидаги Александрия шаҳрида АҚШ конгрессмени Стив Скализега ҳужум қилинишига муносабат билдирди.

14 июнда номаълум шахс конгрессмен ва унинг ёрдамчиларига ўқ узган. Воқеа Александрия шаҳридаги бейсбол майдончасида юз берган. Бу ерда Скализе ва унинг ҳамроҳлари машғулот ўтказашаётган бўлган.

"Луизинадан конгрессмен Стив Скализе, чин дўст ва ватанпарвар, жиддий жароҳатланди, бироқ тўлиқ тикланади", деб ёзган Трамп.

Трамп Скализенинг соғайиб кетишини Тангридан сўрашини айтган. 

Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 5 киши жароҳат олган, улар орасида Скализе ва 2 нафар полициячи бор. Отишмани содир этган кимса қўлга олинган. 

Мавзуга оид