17:56 / 15.06.2017
11345

Тошкентдаги янги экобоғ яна очиб қўйилди

10 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ёзувчилар ижодий уюшмаси иштирокида очилган Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи кейинги кунларда ташриф буюрувчилар учун ёпиқ турган эди.

Боғ маъмурияти «Кун» мухбирига берган маълумотга кўра, экобоғ 14 июнь куни очилиб, ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.  

"Боғнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганига сабаб - сув суғориш тизимини ўрнатишдир. Шунингдек, боғ ҳудудидаги "Севги ороли"да дарахт ва кўчатлар ўтқазилмоқда. Бироқ экобоғнинг эшиклари меҳмонлар ва аҳоли учун очиқ. Боғдаги айрим ишлар эса ўз якунига етказилади", - дея хабар қилди боғ маъмурияти вакили.   

Бундан ташқари, экобоғ маъмурияти вакили боққа кириш бепул экани, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид
Top