Жамият | 15:05 / 21.06.2017
19501
1 дақиқада ўқилади
НАТО қирувчиси Россия мудофаа вазири самолётига яқинлашишга уринди
НАТОнинг F-16 қирувчиси Болтиқ денгизи устида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолётига яқинлашишга уринди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, НАТО самолётлари Шойгу лайнери Калининградга парвоз қилаётган пайтда унга Болтиқ денгизи нейтрал сувлари устида ҳамроҳлик қилишга уринган.
Альянс самолётларидан бири РФ мудофаа вазирлиги раҳбари бортига яқинлашишга ҳаракат қилган, бироқ улар ўртасига Россиянинг Су-27 самолёти суқилиб кирган. Шундан сўнг F-16 бошқа томонга учиб кетган.
Мавзуга оид
21:41 / 27.12.2024
Россиянинг Саратов областида мигрантларга яна 3 соҳада ишлаш тақиқланди
20:59 / 27.12.2024
Россия флоти замонавий атом сувости кемасига эга бўлди
20:49 / 27.12.2024
НАТО Болтиқ денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтиради
19:14 / 27.12.2024