Жамият | 09:34 / 22.06.2017
37550
6 дақиқада ўқилади

Эҳтиёт бўлинг! Сифатсиз БФҚлар қурбонига айланманг!

Организмнинг биологик қариши 25 ёшдан кейин бошланади. Бунга унинг аста-секин ҳужайралар регенерацияси учун масъул бўлган кўплаб гормонларни ишлаб чиқаришни тўхтатиши сабаб бўлади, натижада метаболизм секинлашади, витаминлар ҳамда зарур микроэлементларни ўзлаштириш ва синтезлаш ёмонлашади. Бунга экологиянинг ифлосланиши (айниқса катта шаҳарларда), нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар қўшилса, 30 ёшдан кейин ножуя ўзгаришларни сезиб, ҳаёт тарзини ўзгартиришга ва соғлиқни сақлашга ҳаракат қилишади. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, 40 ёшдан кейин шуларнинг ўзигина етарли бўлмайди. Бу ёшга келиб организм кўплаб гормонларни ишлаб чиқаришни деярли тўхтатади. Шу боис фаоллик ва тетикликни сақлаб қолиш учун организмни ташқаридан тўлдириш керак бўлади.

Шундай пайтда биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ёрдамга келади. Улар зарур моддалар етишмовчилигини тўлдирувчи микроэлементлар, витаминлар, комплекс табиий бирикмалар манбаидир. Организмда бундай моддаларнинг етишмовчилиги турли касалликлар ривожи ва қаришига олиб келади.

Шундай бўлса-да, БФҚларнинг кенг рекламаси баъзан шубҳа уйғонишига сабаб бўлади, кимлардир БФҚларни очиқ-ойдин деярли барча касалликларнинг юқори самарали ечими сифатида таклиф қилади. Бу - ёлғон, албатта.

Сифатсиз БФҚ истеъмол қилиб, "фуфломицин" эффектига эга бўласиз, бироқ бу ҳали ҳеч нарса эмас - сифатсиз БФҚларнинг истеъмоли баъзи ҳолларда саломатликнинг кескин ёмонлашуви ва хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек рўйхатдан ўтказилмаган, ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчаларнинг аксарияти заиф психика ва сурункали касалликларга эга кишиларда тобеълик келтириб чиқариши экспертлар томонидан исботланган.

Интернет орқали сотилувчи дори воситалари айниқса хавфлидир. Бозорнинг бу сегментидаги фирибгарлик даражаси, экспертлар баҳоларига кўра, 50 фоизни ташкил қилади. Шунга қарамай, тиббий воситаларнинг электрон савдоси ҳажми ошиб бормоқда. Интернет орқали сотилувчи стероид гормонлар ва озиш воситаларининг 70 фоизи - сохта препаратлар. Буларнинг бари соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Сўнгги вақтларда биологик фаол қўшимчаларни спортда қўллаш тенденцияси ривожланмоқда. Спортчилар БФҚлар ёрдамида ўз жисмоний ҳолатини оптималлаштиришади, самарадорлик даражасини оширишади, организмнинг қайта тикланиш жараёнини тезлаштиришади ва тана вазнини назорат қилишади.

Бироқ истеъмол қилинаётган маҳсулот ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. БФҚларнинг самара бермаслигига нима сабаб бўлиши мумкин? Кўпинча асосий сабаб ҳужжатларнинг сохталаштирилиши ва самарадорлик ҳамда БФҚ маҳсулотлари таркиби тўғрисидаги ёлғон маълумот.

БФҚ сифати, ҳақиқийлиги ва хавфсизлигига доир маълумотларни аниқлаштириш сизга саломатлигингизни асраш ва биологик фаол қўшимчалар истеъмолидан максимал фойда олишга ёрдам беради.

Нима учун БФҚлар хавфли бўлиши мумкин?

  • Тасдиқланмаган БФҚлар сертификацияси, ишлаб чиқариш ҳамда тарқатишни етарлича назорат қилинмаслиги;
  • Қўлланмада кўрсатилмаган номаълум компонентларнинг акс таъсири;
  • Ёлғон маълумот ёки қўлланма асосида дозани керагидан ошириб юбориш;
  • Доривор компонентларнинг мавжудлиги;
  • Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришиши;
  • Ҳомиладорлик даврида ҳомилага зарарли таъсири.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ БФҚлар, уларнинг таркиби ва компонентлари, сақлаш шароитлари ва транспортировкасига қатъий талаблар белгиланди.

Сифатсиз маҳсулот истеъмолининг хавф ва салбий таъсирларини четлаб ўтиш учун нима қилиш керак?

  • БФҚлар ва бошқа тиббий препаратларни харид қилишда сотувчидан мувофиқлик сертификатини кўрсатишни талаб қилинг;
  • Тиббий препаратлар, қўшимчалар ва витаминларни  Интернет ва бошқа номаълум манбалар орқали буюртма қилманг;
  • Қўлланма билан яхшилаб танишиб чиқинг, кўрсатмалар ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга оид маълумотларни ўқинг.
  • Агар препарат истеъмоли борасида шубҳалар пайдо бўлган бўлса - даволовчи шифокорингиз ёки малакали врач билан маслаҳатлашинг;
  • танишларингиз тавсиясига амал қилмасдан, маҳсулотни яхшилаб ўрганиб чиқинг ва сизнинг соғлиғингизга тўғри келадиган қўшимчаларни танланг.

Ўзбекистон бозорида расмий сертификацияга эга, хорижда ишлаб чиқарилган БФҚлар мавжуд. Масалан, RDAllianceFarm компанияси томонидан импорт қилинувчи WindmillHealthProducts(АҚШ) ишлаб чиқарувчиси маҳсулотлари.

Препаратларнинг RDAllianceFarm компанияси томонидан олиб кирилиш жараёни қуйидаги тартибда амалга ошади:

  1. Маҳсулот партияси барча қоидаларга риоя қилинган ҳолда транспортировка қилинади;
  2. Препаратлар лабаратория мутахассислари томонидан текширилади ва мувофиқликни тасдиқлаш мақсадида тўлиқ санитар-эпидемиологик экспертиза ўтказилади;
  3. БФҚларни қабул қилиш курсларини инобатга олган ҳолда кичик партиялар асосида қадоқлаш.

Барча босқичлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги талабларига мувофиқ кечади. Бу маҳсулотларнинг сифати, уларнинг хавфсизлиги ва самарасини кафолатлайди.

RDAllianceFarm компанияси Ўзбекистон бозорида намойиш қиладиган маҳсулотлари табиий келиб чиқишга эга препаратлардир.

  • Юрак-қон томир, таянч-ҳаракат ва пешоб тизимлари каби турли касалликларни даволаш ва уларнинг профилактикаси учун;
  • Иммунитетни ошириш, организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга мўлжалланган витаминлар ва биологик қўшимчалар;
  • Ҳомиладорлар учун фаол табиий қўшимчалар;
  • Ҳар қандай ёшда ҳам гўзаллик ва ёшликни сақлаб қолишга мўлжалланган воситалар;
  • Стресслар ва уларнинг асоратлари билан курашишга мўлжалланган табиий маҳсулотлар.

Сертификатланган БФҚларнинг тўлиқ рўйхати билан бизнинг саҳифамизда танишишингиз мумкин: www.facebook.com/acaiuzb/

Препаратларни шаҳар дорихоналаридан харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид