Жаҳон | 14:02 / 22.06.2017
7389
2 дақиқада ўқилади

Қуролланган қирувчи самолёт қулаши натижасида Техасда аҳоли эвакуация қилинди

Фото: Twitter/@abcnews

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг ўқ-дорилар билан қуроллантирилган F-16 қирувчи самолёти Техас штатидаги Ҳьюстон шаҳри яқинида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда CBS телеканали.

Журналистларнинг сўзларига кўра, учувчи катапультадан фойдаланишга улгурган ва унга ҳозир зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу воқеадан сўнг бир ярим километр раидусдаги барча аҳоли эвакуация қилинган.

Ҳарбий самолётнинг қулаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

F-16 — тўртинчи авлодга хос кўп функцияли енгил қирувчи самолёт ҳисобланади. У Американинг General Dynamics компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 1979 йилдан буён фойдаланишда. Самолётдан жаҳоннинг 25 мамлакати қуролли кучлари фойдаланади. 2014 йилги маълумотларга кўра, жаҳондаги энг кенг тарқалган ҳарбий самолёт ҳисобланади.

Фото: Khou-tv

F-16 самолётининг бундан аввалги ҳалокати ўтган йилнинг июнида рўй берган эди. АҚШ ҳарбий авиациясининг Thunderbirds учувчилар гуруҳига тегишли самолёт Колорадо штатидаги ҳарбий академия устидан учиб ўтишда қулаган, учувчи катапультадан фойдаланган эди. Воқеа академиядаги битирув маросимидан сўнг юз берган.

Мавзуга оид