16:37 / 24.06.2017
15904

Саудия ИИВ: Масжид ул-Ҳаромда содир этилмоқчи бўлган терактга хорижда тайёргарлик кўрилган

Фото: Reuters

Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Маккадаги Масжид ул-Ҳаромда содир этилмоқчи бўлган терактга хорижда тайёргарлик кўрилган. Бу ҳақда SPA нашри хабар берди.

Маҳкамадагилар ҳужум қилганлар шу орқали мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришни исташганига ишончлари комил.

«Режалари барбод этилган террорчилик тармоғи, Буюк масжидга ҳужум уюштирмоқчи бўлиб, барча муқаддас нарсаларни бузишди. Террорчилар хориждан бошқарилган, уларнинг мақсади эса давлатдаги хавфсизлик ва барқарорликни бузиш бўлган», - дея таъкидлаб ўтишган Саудия ИИВда.

Аввалроқ террорчи-худкуш мусулмон дунёсининг энг муқаддас қадамжоси – Масжид ул-Ҳаромда Рамазон ойининг охирги жумасида, у ерга кўплаб зиёратчилар йиғилганда теракт амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Top