10:20 / 26.06.2017
10237

Дуров: Telegram’нинг тўсиб қўйилиши террорчиларга муаммо келтириб чиқармайди

Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуровнинг фикрича, сервисни Россияда тўсиб қўйиш террорчилар ва наркодилерлар учун муаммо бўлмайди.

«Telegram’нинг эҳтимолий блокланиши террорчилар ва наркодилерлар вазифасини мураккаблаштирмайди – улар охирги шифрланишга (+VPN) асосланган ўнлаб бошқа мессенжерлардан фойдаланиши мумкин. Дунёнинг биронта мамлакатида шундай мессенжерлар ёки VPN сервисларининг барчаси блокланмаган», - дея ёзди Дуров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, «терроризмни блоклаш орқали мағлуб этиш учун, интернетни блоклаб қўйиш керак бўлади».

Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда махфий маълумотни алмашиш охирги шифрлашга асосланган бўлиб, мессенжер эгаларида уни очишга калит йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, сабаби калитлар фақатгина фойдаланувчилар қурилмаларида бўлади.

Аввалроқ Telegram Россияда тўсиб қўйилиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top