14:57 / 28.06.2017
11657

Янги компьютер вируси Осиёда ҳам тарқалди

Фото: РИА "Новости"

Пул талаб қилувчи Petya вируси Европа ва АҚШдаги компьютер тизимларига зарар етказгач, Осиёдаги қурилмаларда қайд этилди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Гап Ҳиндистон ва Хитойдаги тизимлар ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг энг йирик контейнер порти янги вирус киберҳужумига учрагани хабар қилинганди.

Хитойда ҳам Petya вирусидан зарар кўрилган. Qihoo 360 Technology Co.’нинг ахборот ҳимояси бўйича бош мутахассиси Чжэн Вэньбиннинг сўзларига кўра, оммавий бузилишлар бўлмаган.

Сешанба куни "Роснефть" компьютерларига йўналтирилган  Petya шифрли вируси бутун дунё мамлакатлари компьютерларига зиён етказгани маълум бўлди. 

Бутун дунё компьютерларига янгича вирус орқали ҳужум қилинди

Top