08:40 / 28.06.2017
20817

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари тайинланди

Узоқбой Бегимқулов Шоимқулович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3094-сон қарорига мувофиқ Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Top