13:17 / 29.06.2017
5566

27 июнь куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

2017 йилнинг 27 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 27 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1030 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 374 тасини қўпол турдаги, 19 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 27 июнь куни жами 972 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 550 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 422 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top