11:15 / 01.07.2017
5386

Иқтисодиёт университетида АҚШнинг нуфузли университети билан семинар-тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетити  ва АҚШнинг Вайоминг университети  ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари доирасида   “Актив ва интерфаол таьлимни ривожлантириш тизими” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингни Вайоминг университети  профессори Жанел Силей ҳамда университет доктарант-тадқиқотчиси Дилноза Ҳосилова олиб бордилар. Ушбу халқаро университетлараро семинар-тренингда Тошкент давлат иқтисодиёт университетитининг 40 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. 

Семинарнинг биринчи кунида профессор Жанел Силей актив ва интерфаол таълим технологиялари, курс ва баҳолаш топшириқларини тузиш, мослаштирилган аудиторияларда дарс жараёнларини ташкил этиш, яъни маърузани уй вазифа тарзида талабаларга бериш ва интерфаол таълимнинг ўқув хонасидаги амалий натижалари ҳақида кичик ва йирик гуруҳларда талабаларни муҳокамага қандай жалб қилиш ва ушбу жараёнда қандай самарали саволлар тайёрлаш хусусида тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингнинг навбатдаги кейинги кунларида эса, яна бир қатор муҳим масалалар жумладан, актив тақдимот ва топшириқлар ёзиш, танқидий фикрлашни топшириқларда қўллай олиш, гурухларда талабаларни фаол иштирокини таъминлаш, талабалар билимини баҳолаш жараёнларида ҳам турли интерфаол ўйинларни тадбиқ этиш юзасидан тренинглар ўтказилди.

Ҳар бир қатнашувчи ҳам ўз ғоялари билан актив ва интерфаол таълимни дарсда қандай тадбиқ этишлари борасида ўзаро фикрлар алмашилинди. Тренинг натижасида профессор-ўқитувчилар Вайоминг университети профессор-ўқитувчилари билан онлайн тизимда ўзаро ҳамкорлик ишларини янада самарали ташкил этиш хусусида ҳам келишиб олинди.

ТДИУ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Н.Зуфарова семинар-тренинг аъло даражада ўтказилганлигини ва бу жараён мунтазам  давом этилишини таъкидлади. Семинар-тренинг якунида иштирокчилар халқаро сертификатлар билан тақдирландилар.

Top