Жамият | 14:19 / 01.07.2017
23326
2 дақиқада ўқилади

Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган қиз ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди

Фото: Fvv.uz

2017 йилнинг 29 июнь куни Бухоро вилояти Жондор туманининг Зарафшон дарёси бўйида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди командири майор Ғ. Сафаев бошчилигида маҳаллий аҳолига тақиқланган ҳудудларда чўмилишнинг салбий оқибатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда эди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Профилактик тадбир ўтказиш вақтида номаълум шахс Ғ.Сафаевга Зарафшон дарёсининг улар турган жойга яқин ҳудудида номаълум бир қиз ўзини сувга ташлаганлиги ва чўкиб кетганлигини маълум қилди. 

Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан этиб бориб қидирув-қутқарув ишларига киришдилар. Тезкорлик билан суруштирув ишларини олиб бориб гувоҳлардан қизнинг аниқ сувга тушган жойини белгилаб олдилар.

Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида чўккан қиз топилди ва ҳаёти сақлаб қолинди. Қутқарувчилар жабрланувчининг юрак уриши тўхтаганлигини аниқлагач, дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширдилар. Жабрланувчи нафас олишни бошлагач, қутқарувчилар уни йўловчи машинада туман тиббиёт бирлашмасига олиб бордилар. Йўл давомида жабрланувчига бир неча бор ёрдам кўрсатилди. Тиббиёт бирлашмасида малакали ёрдам кўрсатилиб, қиз ҳушига келтирилди.

Мавзуга оид