19:20 / 04.07.2017
4953

Янги iPhone’да юзни 3D-сканерлаш функцияси пайдо бўлиши мумкин

Apple компанияси iPhone смартфонини бармоқ изларини қўлламасдан блокдан чиқариш учун юзни 3D-сканерлаш технологиясини яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хавфсизликнинг яхшиланган тизими юзни 3D-сенсор ёрдамида сканерлайди ва смартфонни блокдан чиқариш, тўловларни тасдиқлаш ва ҳимояланган дастурларни ишга тушириш имконини беради. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Apple шунингдек кўзларни сканерлаш имкониятини синовдан ўтказмоқда.

Apple янги iPhone’ни сентябрда тақдим этиши керак. Бироқ, янги ҳисоботларга кўра, компанияга бунинг учун кўпроқ вақт талаб қилиниши ва шунинг учун тақдимоти 2018 йил бошига қолдирилиши мумкин.

Top