Спорт | 16:34 / 05.07.2017
13658
2 дақиқада ўқилади

Ёпилаётган «Обод» футболчилари янги жамоаларга ўтмоқда

Фото: «Обод»

Тошкентнинг «Обод» клуби ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор» сафида ўтказади. Бу ҳақда Tribuna.uz‘га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

«Обод» клуби хўжайинлари жамоани молиялашдан бош тортгач, жамоа тарқатиб юборилиши маълум қилинди ва футболчиларнинг барчаси эркин агентга айланди. Шу сабабдан жамоанинг энг номдор футболчи биринчилардан бўлиб ўзига янги жамоа топган.

«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг шахсан ўзи «ўзбек Неймари» лақаби билан танилган футболчини ўз жамоасига кўришни истаган. Натижада Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири иккинчи даврани «қалдирғочлар» сафида бошлайдиган бўлди.

Жамоанинг бошқа бир етакчиси, сардор Дониёр Ҳасанов «Металлург» билан келишиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Мавсум ярмида клублардан бири фаолиятини тўхтатмоқда. Энди Олий лигада 15 жамоа қолади

Мавзуга оид