Марказий Африка Республикасидаги автофалокатда камида 77 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси мамлакатнинг марказий қисмидаги Бамбари ва Иппа шаҳарлари ўртасида юз берган.
"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти вакилларининг маълум қилишича, шифохонада 60 жароҳатланган қолмоқда.