08:25 / 06.05.2024
2605

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи жароҳат олди 

Чилонзор туманида “Спарк” ва “Матиз” автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 4 май куни соат 12:50 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди.

Ҳайдовчилар: 2003 йилда туғилган А.Ю. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина ва 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

ЙТҲ оқибатида “Спарк” автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top