Доналд Трамп Польшага келди
АҚШ президенти Доналд Трамп Польшага ташриф буюрди. Трамп бугун эрталаб рафиқаси Меланя Трамп билан биргаликда Варшавага келди.
Уни жуда илиқ қарши олишган. Шаҳар кўчалари Польша ва АҚШ байроқлари билан безалган. Трамп жойлашган меҳмонхона олди уни кўриш истагидагилар билан гавжум бўлди.
Пойтахт Варшавада Трамп ва Польша президенти Анжей Дуда иштирокидаги матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Трамп анжуман вақтида Россиянинг АҚШ сайловларида аралашуви, Шимолий Кореянинг агрессив ҳаракати ва Барак Обаманинг хатолари ҳақида гапиришга улгурди. Анжуман айни вақтда давом этмоқда.
Fox News хабарида бу ташрифдан кўзланган асосий мақсадлардан бири 1944 йил «Варшава исёни» қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликни кўриш экани айтилмоқда. Таъкидлаш жоиз, бу исён собиқ иттифоққа қарши қаратилган бўлган.
Бундан ташқари, Польшада яҳудийлар холокостига атаб «Минг яҳудий стули» деб номланган ёдгорлик ҳам мавжур. Трамп бу ёдгорликни ҳам бориб кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эртага Германиянинг Ҳамбург шаҳрида «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари иштирокидаги саммит бўлиб ўтади. Унинг марказий воқеаси АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 26.12.2024
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатлари бўлишни таклиф қилди
14:17 / 26.12.2024
ОАВ: Трамп Панама каналини олишга жиддий қарор қилган
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
18:22 / 25.12.2024