21:10 / 06.07.2017
10925

«Милан»да навбатдаги трансфер. Ҳисоб бўйича еттинчиси

«Милан» «Аталанта»дан Андреа Контини трансфер қилди. Томонлар ушбу футболчи бўйича 24 миллион еврога келишишган.

Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, келишув доирасида Бергамога миланликларннг 20 ёшли ҳавбеки Маттео Пессина жўнатилади.

Бугун ушбу ярим ҳимоячи миланликлар базасида тиббий кўрикдан ўтган ва шартномага имзо чекиши кутилмоқда.

У билан 5 йиллик шартнома тузилади ва унга йилига 2 миллион евро миқдоридаги маош тайинланади.

Ушбу Италия терма жамоасига номзод бўлган 23 ёшли футболчи 11 июль куни машғулотларга киришади.

Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 6 трансферни расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини ва «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли сотиб олинганди. 

«Милан» жанжалли трансферни амалга оширмоқда

Top