Назарбоев ўз номи билан объектларнинг қайта номланишига қарши чиқди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев у ёки бу объектни унинг номи билан қайта номланиши ҳақида билдирилаётган таклифларга салбий муносабатда эканлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
У шу тариқа Қозоғистон ҳукуматининг Остона аэропортини "Нурсултон Назарбоев" деб номланиши таклифига изоҳ берди.
"Бу менинг ташаббусим эмас. Мен ҳар доим бунга қарши бўлганман. Бу доимо юзага келмоқда. Одамлар қилинган ишларни шундай баҳолашаётгандир ва мен уларга бунинг учун миннатдорман, бироқ исталган сиёсатчи, давлат етакчиси тарихда ўз ишлари билан қолишга ҳаракат қилади", деб айтди Назарбоев.
Ўтган йил ноябрда Назарбоев Остона шаҳрининг ўз номига қайта номланиши таклифини рад этганди.
Мавзуга оид
19:24 / 03.01.2025
«Сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» — Тўқаев Назарбоев ҳақида
16:27 / 03.01.2025
Тўқаев: Давлат раҳбари – ёлланма давлат бошқарувчиси, «Тангрининг сояси» эмас
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
18:42 / 30.08.2024