16:10 / 07.07.2017
12837

Фото: Ҳамбургда полиция намойишчиларни сув билан ҳайдамоқда

Ҳамбургда полиция G20 саммитига қарши намойишга чиққанларга водомётлардан сув пуркаб, уларни ҳайдашга уринмоқда.

Associated Press хабарига кўра, томонлар ўртасида тўқнашувлар рўй бермоқда, кўчаларда автомобилларга ўт қўйилмоқда, намойишчилар қўлга олинмоқда.

Шу вақтгача бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида 100дан ортиқ полициячи жароҳатланган.

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top