15:53 / 10.07.2017
5205

Қирғизистон давлат чегара хизматига янги раис тайинланди

Уларбек Шаршеев Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев тегишли фармонни имзолади.

Давлат хизматига раҳбарлик қилган Мирбек Қосимқулов март ойида мудофаа ишлари бўйича Давлат қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Уларбек Шаршеев аввал Бош штаб бошлиғи, Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Top