19:00 / 10.07.2017
6566

Юнусободда телефон ўғриси ушланди

2017 йилнинг 7 июль куни тахминан соат 02:30ларда Шерзод Маматов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Дониёр Маҳмудовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) “SAMSUNG GALAXY-7» русумли уяли телефонини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top