14:40 / 11.07.2017
25526

ОАВ: ИШИД жангарилари ал-Бағдодий ҳалок бўлганини маълум қилишди

Фото: AFP

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари ўз етакчилари Иброҳим Абу Бакр ал-Бағдодий ҳалок бўлганини тасдиқлашди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали Ироқнинг Найнава вилоятидаги маҳаллий манбага асосан хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, террорчилар қисқа баёнот билан чиқиб, унда ўз етакчилари ҳалок бўлганини хабар қилишган, шунингдек, унинг меросхўри номини айтишган.

Аввалроқ ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий катта эҳтимол билан йўқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Террорчи Россия ҲККнинг 28 май кунги зарбаси натижасида ўлдирилган бўлиши мумкин.

Top