10:45 / 14.07.2017
6170

АҚШдаги судья Трампнинг миграция фармонини кучсизлантирди

Фото: AP

Ҳонолулудаги округ судьяси Деррик Уотсон Ҳавайи штатининг махсус сўровини қондирди. У АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга олти араб давлати фуқаролари киришини тақиқловчи миграция фармонидан, унда тилга олинган баъзи шахслар тоифасини чиқариб ташлади.  Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Уотсоннинг қарорига кўра, АҚШда бува ёки буви, набиралар, қариндошлар, тоға, амаки, хола ва амманинг фарзандлари бўлса, бу мамлакатга кириш учун етарли асос бўлиб хизмат қилади.

Top