13:12 / 17.07.2017
10288

15 июль куни Тошкентда 7 та ЙТҲ юз берди, 2 инсон ҳаётдан кўз юмди

2017 йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 15 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2150 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 774 тасини қўпол турдаги, 17 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 15 июль куни жами 779 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 436 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 343 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top