19:53 / 17.07.2017
17628

ОАВ: Ал-Ақса масжидига бир гуруҳ яҳудийлар бостириб кирди

Ал-Қудсдаги Ал-Ақса масжиди ҳудудига бугун эрталаб бир гуруҳ яҳудийлар бостириб киришди. «Анадолу» агентлигининг манбаларга асосан хабар беришича, уларга Исроил полицияси ходимлари ҳамроҳлик қилган.

Аввалроқ Ал-Ақса масжиди ёпиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Исроил полицияси масжидга кираверишда детекторлар ўрнатган. Улар Исроил полицияси масжид 16 июль куни ташриф буюриш учун босқичма-босқич очилиши ҳақида маълум қилгач, ўрнатилди.

Top