Бутунжаҳон мусулмон олимлари иттифоқи ва хориждаги фаластинлик олимлар Қўмитаси Исроил томонидан ал-Ақса масжидининг ёпиб қўйишилидан норозилар.

Қўмита баёнотида айтилишича, ал-Ақсанинг намоз ўқиш учун ёпилиши барча мусулмонларга қарши қаратилган жиноят саналади.

Баёнотда барча мусулмонлар давлатларга, жумладан, ал-Ақса масжиди бўйича ўзига баъзи мажбуриятларни олган Иорданияга чақириқ бор. Унда бу жиноятга қарши курашиш ва кейинги жумани “ал-Ақса масжиди учун қаҳр жумаси” деб эълон қилиш таклифи бор.

Бутунжаҳон мусулмон олимлари иттифоқи ҳам масжиднинг ёпилишини жиноят, деб атади. Иттифоқ ўз баёнотида мусулмон дунёси ал-Ақса масжидининг ёпилганидан жим турганини қоралайди.

Иттифоқ бош котиби Али Муҳиддин ал-Қорадоғийнинг огоҳлантиришича, бу «хавфли» қадамлар босиб олинган ҳудудларда кескинликни оширади». 

Эслатиб ўтамиз, кеча уч нафар фаластинлик ал-Ақса масжиди ёнида Исроил ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўт очди. Полиция ал-Ақсага киришни ёпиб қўйди. Жума намози тақиқланди.