19:24 / 18.07.2017
8883

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди 

Фото: Wikipedia

АҚШ Эрон ракета дастури бўйича санкциялар рўйхатига 18 ташкилот ва жисмоний шахсни киритди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат департаменти ва молия вазирлиги баёнотларида айтилади.

Хусусан, санкциялар рўйхатида баллистик ракеталар яратиш дастурига жалб этилган икки ташкилот, Эрон инқилоби қўриқчилари корпусини қўллаб-қувватловчи етти ташкилот ва беш нафар жисмоний шахс бор. Бундан ташқари, рўйхатга “америкалик ҳамда ғарбий компьютер дастурларини ўғирлашда иштирок этган криминал ташкилот, эронлик икки тадбиркор ва ташкилот” киритилган, дейилади молия вазирлиги баёнотида.

Давлат департаменти ҳам ўз баёнотида АҚШнинг Эронга нисбатан талаблари ва айбловларини санаб ўтган, улар орасида – “Ҳезбаллоҳ”, ХАМАС ва “Ислом Фаластин жиҳоди” ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, “Исроил ва Яқин Шарқдаги барқарорликка таҳдид”, Сурия ҳукумати ҳамда Яманда исёнчи-ҳусийларни қўллаб-қувватлаш бор.

Top