10:00 / 18.07.2017
10527

«Бутун дунё буни сўрамоқда»: Колумбия раҳбари Венесуэлага махсус баёнот билан чиқди

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг маълум қилишича, «бутун дунё» Венесуэла ҳукуматидан Миллий таъсис йиғилишини чақириш ғоясидан воз кечишни сўрамоқда.

«Венесуэлада муҳокамалар, тез ва тинч йўллар билан муаммога ечим топиш учун таъсис йиғилишидан воз кечиш лозим. Бутун дунё буни сўрамоқда», - дея ёзди Сантос Twitter’да .

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадуро 30 июль куни таъсис йиғилишини чақирса, «кучли ва тезкор иқтисодий ҳаракатлар»ни кўриш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Top