10:24 / 18.07.2017
4527

Филиппинда ҳарбий ҳолат йил охиригача узайтирилиши мумкин, Дутерте парламентга мурожаат қилди

Филиппин президенти Родриго Дутерте парламентдан мамлакат жанубидаги ҳарбий ҳолатни йил охирига қадар узайтириш ҳақида сўради.

Бу ҳақда Reuters президентнинг вакили Эрнесто Абеллага асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакат қуролли кучлари минтақадаги радикал кучларни бутунлай бостириши учун керак.

«У маҳаллий террорчилик гуруҳлари ва Минданаода жамоат хавфсизлигига раҳна солувчи барчага қарши курашмоқчи», - деди президентнинг вакили матбуот анжуманида.

Аввалроқ Дутерте Филиппиндаги ҳарбий ҳолатни танқид қилувчиларни нима кутаётганини айтганди.

Top