15:56 / 18.07.2017
21815

Қирғизистонда Акаевнинг собиқ куёви 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг собиқ куёви Одил Тойғонбаев мол-мулки мусодара этилган ҳолда сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Олий суди расмий сайтида хабар берилди.

Одил Тойғонбоев фирибгарлик, монополистик ҳаракатлар ва рақобатни чеклаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича жиноятларни амалга оширишда айбдор, деб топилди. 

Шунингдек, суд айбланувчидан “Манас” Халқаро аэропорти” ОАЖ фойдасига тахминан 10 миллион доллар ундириб олиш ҳақида ҳам қарор чиқарди.

Бермет Акаеванинг собиқ турмуш ўртоғи Одил Тойғонбоев Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2005 йилдан бери қидирувда ҳисобланади.

Top